Сурхондарёда 17 ёшли йигит ва 15 ёшли қизнинг гўёки фарзанди борлиги кўрсатилган видеони Instagram саҳифасига жойлаган блогер жаримага тортилди. Йигит ва қиз эса огоҳлантирилди.
Танзила Нарбаева маълум қилишича, ҳозир ўғил болалар учун ўртача турмуш қуриш ёши 26−27 ёш, қизлар учун 23−24 ёш. «Лекин биз айрим ривожланган мамлакатлардаги каби қизлар турмуш қурмаслик, оила қилмасликни исташини хоҳламаган бўлардик», — деди Сенат раиси берган интервьюда.
Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова Кўкдала, Касби ва Косон туманларида эрта никоҳ ва ўқувчи қизлар унаштирилаётгани бўйича ўрганишлар ўтказди. Косонда 18 ёшга тўлмаган қизнинг тўйи тўхтатилди. Кўкдалада 3 та ҳолатда қизлар ва уларнинг ота-оналари унаштирув ёки тўйга тайёргарлик бўлмаганини айтди.
«Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти директори Нодира Эгамбердиевага кўра, Ўзбекистонда эрта турмуш ҳалигача долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Баъзан 18 ёшга тўлмаганлар ўртасида туғруқ ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. «Бу муаммоларни ўргандик ва ҳудудларга мос режалар ишлаб чиқдик», — деди у.
ЮНИСЕФ Афғонистонда ёш никоҳлар сони ортиб бораётганидан хавотирда. «Афғонистондаги ўта оғир иқтисодий вазият кўпроқ оилаларни янада қашшоқликка дучор қилмоқда ва болаларни ишга юбориш ёки эрта ёшда қизларни турмушга бериш каби умидсиз танловни амалга оширишга мажбур қилмоқда», — дейилади ташкилот баёнотида.
2020 йилда 88 та эрта никоҳ ҳолати қайд этилган. Бу 2019 йилги кўрсаткичларга нисбатан деярли бир баравар камроқ. Шунингдек, ўтган йили 1044 та эрта туғруқ ҳолати қайд этилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг